"Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси
ЎзХДП Гулистон шаҳар кенгаши томонидан хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси ўтказилди. Лойиҳа давомида бугунги кунда аёлларда мавжуд муаммолар аниқланди.
Шундан сўнг мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, улар учун яратилаётган шароитлар, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, ЎзХДП тўғрисида қисқача маълумот берилди.
Тадбирда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз она А.К.Сайрамовага депутатлик сўрови орқали "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан моддий ёрдам кўрсатилди.