Тил — миллат кўзгуси

 

Тил ҳар бир миллатнинг кўзгуси, унинг ҳақиқий сарчашмасидир. Тил бор экан, миллат барҳаётдир. Тилни Онага қиёсланиши бежиз эмас, инсон ўз онасини кўрмасдан, унинг соф муҳаббатини, меҳрини туймасдан яшай олиши мумкин эмас. Бу фикримизнинг исботи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги муносабати билан сўзлаган нутқини келтиришимиз мумкин: «Кимда-ким ўзбек тилининг бор латофатини, жозибаси ва таъсир кучини, чексиз имкониятларини ҳис қилмоқчи бўлса, мунис оналаримизнинг аллаларини, минг йиллик достонларимизни, ўлмас мақомларимизни эшитсин, бахши ва ҳофизларимизнинг сеҳрли қўшиқларига қулоқ тутсин».

Ўзбекистон ХДП Дўстлик туман кенгаши томонидан 21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Дўстлик туманида фаолият олиб бораётган партия фаоллари томонидан турли тадбирлар ўтказилди ва челленджлар ташкил қилинмоқда.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш