Депутат шифокорлар муаммосини ўрганди

 

ЎзХДП Бухоро шаҳар кенгаши раиси Робия Казимова ташаббуси билан "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда поликлиника мудири, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Мулоқот давомида муассаса ходимларининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш борасидаги таклиф ва мулоҳазалари тингланди, муаммолар ўрганилди. Аҳоли ва беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат, поликлиника фаолияти ҳақида суҳбатлашилди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, маблағ талаб қиладиган мурожаатларнинг бажарилиши тегишли масъулларга йўналтирилиб, ижроси депутатнинг назоратига олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш