Қадринг баланд бўлсин она тилим
Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз туман кенгаши, Республика маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси, Халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида тумандаги 37-мактабда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
"Қадринг баланд бўлсин!" деб номланган ушбу тадбирда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари давлатимизнинг ўзбек тилига бўлган эътибори нақадар юксак эканлиги тўғрисидаги ведеороликлар, саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқлари билан иштирокчиларни мамнун этишди.