Ўзбекистон ХДП Нишон туман кенгаши ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ташаббуси билан "Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳаси доирасида "Соғлом авлод учун" халқаро ҳайрия фонди вилоят филиалининг малакали шифокорлари ҳамкорлигида тумандаги "А. Қодирий" маҳалла фуқаролар йиғинида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Унда маҳалладаги 83 нафар аёл ва 50 нафар болалар, ногиронлиги бўлган фуқаролар кўрикдан ўтказилиб, фонд томонидан керакли тавсиялар берилди ва уларга дори-дармонлар тарқатилди. Бундан ташқари, жамғарма орқали 12 ёшгача бўлган болаларда ҳаёти учун хавфли бирор касаллик ёки оғир куйишни бошидан ўтказган беморларга бепул пластик жарроҳлик амалиёти ўтказиш, юрак порокларини бепул операциясига йўлланма олиш имкониятлари борлиги тушунтирилди.