Соғлом аёл керак ҳаётга

 

Маълумки, аҳоли саломатлигини, айниқса, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан саналади.

Айни чоғда, ушбу масала партиямиз дастурий мақсадлари ва Сайловолди Дастурида акс этгани ҳолда мазкур йўналишда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорларининг жойлардаги ижросини таъминлашда амалий иштирок этиш юзасидан барча даражадаги партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдига бир қатор вазифалар қўйилган.

Шу мақсадда Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар кенгаши ва партия гуруҳи томонидан “Иттифоқ” МФЙ да жойлашган 4-сон оилавий поликлиникасида “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббиёт мутахассислари томонидан 40 нафардан зиёд оналар ва болалар кўрикдан ўтказилиб, уларга керакли муолажалар амалга оширилгани ҳолда тегишли тавсия ва йўлланмалар берилди.

Шу куни патронаж хизмати ходимлари томонидан хонадонларга ҳам ташриф уюштирилиб, оналар ва болалар ҳамда нуронийлар ҳолидан хабар олинди.

Тадбир мобайнида фуқароларга соғлом турмуш тарзига амал қилиш, соғлом овқатланиш қоидалари юзасидан мутахассислар томонидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Якунда 4-сон оилавий поликлиникада фаолият олиб борувчи ходимларга партия аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш