Тахиатошда “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Тахиатош туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Нурли келешек” маҳалла фуқаролар йиғинида “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Тахиатош туман Кенгаши масъул ходимлари, партия гуруҳи аъзолари, Тиббиёт муассасаси ходимлари, ҳудуд аҳолиси иштирок этди.

Мақсад аҳоли, жумладан, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли хил касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш учун туман марказларидан мутахассис шифокорларни жалб қилган ҳолда олис ва чекка маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар, болалар ва пенсионерларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш.

Лойиҳа доирасида “Нурли келешек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи хотин-қизлар ва болалар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилиб, касаллиги аниқланганларга тегишли тавсиялар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш