Фуқароларнинг мурожаатлари тингланди

 

Ўзбекистон Халк демократик партияси Фарғона вилоят Тошлок туман ташкилоти депутатлик гуруҳи аъзолари, туман ташкилоти раиси, туман кенгаши депутати Турсунбой Солиев, Раънохон Абдуллаевалар томонидан тумандаги қатор маҳаллалар фуқаролар йиғинларида сайёр қабуллар ташкил этилди.

Унда йигирма беш нафар фуқаронинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.

Асосий кўтарилган масалалар моддий ёрдам ажратиш, газ, сув, ички йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаштириш ва электр таъминотини яхшилаш бўйича бўлиб, шундан 12 тасини жойида ҳал этилишига эришилди. Саккизта мурожаатни ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли ташкилотлар раҳбарларига депутатлик сўровлари юборилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш