Муаммоли вазиятларнинг тўғри ечими тушунтирилди

 

Косон туманидаги Халқ таълими бўлимида "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида "Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирга Вилоят Реабилитация маркази раҳбари К. Исмоилова ва туманлараро Касби туман Реаблитация маркази директори, партиядан депутат Инобат Ҳайитова ҳамда тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг психологлари жалб қилинди.

Сўзга чиққанлар оилавий ажримларнинг олдини олиш, оила муқаддас даргоҳ эканлиги, унда фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, таълим масканларида тарбияси оғир ўқувчилар билан ишлаш, ота-оналар билан алоҳида суҳбатлар олиб бориш, қизларни оилага тайёрлашда мактаб психологларининг ўрни ва гендер тенглиги тушунчаси ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Шунингдек, мактаб психологлари ўз тажрибалари орқали ҳал бўлаётган муаммоли вазиятлардан тўғри чиқиш йўллари тўғрисида маълумотлар беришди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш