Аёллар муаммолари партия эътиборида

 

ЎзХДП Бухоро вилоят Жондор тумани Кенгаши депутати Р. Муродов ташаббуси билан "Аёлларга кўмак" лойиҳаси доирасида "Ойдин" маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Мақсад кам таъминланган, ишсиз, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни хоҳиши ва қобилиятига қараб касб-ҳунарга ўқитиш, уларга хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашишдан иборат. Суҳбат давомида маҳалладаги хотин-қизлар муаммолари ўрганилди ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Мурожаатлари юзасидан 5 нафар хотин-қиз "Ойдин текстил" МЧЖ га ишга жойлаштирилди ва муаммолари жойида ечимини топди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш