Ёшлар келажагимиз эгаси

 

Қашқадарё вилоятининг Косон туман 9-сонли умумтаълим мактабида Ёшлар келажагимиз эгаси мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон ХДП Косон туман кенгаши раиси С. Раҳимов, 10-Нартибаланд сайлов округи депутати Д. Боборажабов сўзга чиқиб, жамиятда ёшларнинг катта куч эканлиги, қонунларни ўрганиш ва уларга амал қилиш, маҳаллада ва таълим масканларида фаол бўлиш, интернет тармоғидан тўғри фойдаланиш каби мавзуларда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, депутат томонидан мамлакатимизда ёшларга яратилаётган шароитлар, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш