Ўзбекистон ХДП Шуманай туман кенгаши томонидан “Аёлларга кўмак” лойиҳаси ташкил этилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган муҳим вазифаларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, ”Ёшлар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шунингдек, боқимандалик кайфиятида юрган шахслар муаммоларини бартараф этишда кўмак бериш орқали уларни боқимандалик кайфиятидан, оилаларни камбағалликдан чиқариш, кам таъминланган, иш билан таъминланмаган, ногиронлиги бўлган инсонларни хоҳиши ва қобилиятига қараб касб-ҳунарга ўқитиш, уларга хусусий тадбиркорлик ҳамда томорқа хўжаликларини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашишдан иборат.
Партия масъуллари ва депутатлар томонидан “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида “Наўриз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи ўзгалар ёрдамига муҳтож фуқароларнинг уйларига бориб, улар билан суҳбатлатлашди ва муаммоларини тинглади.
Шунингдек, халқ деутатлари Шуманай туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари томонидан ушбу мурожаатларни ижобий ҳал этишда бўйича вазифалар белгилаб олиниб амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.