Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ғамхўрлик

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят Қўрғонтепа туман кенгаши ва туман Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими билан биргаликда "Аёллар билан юзма юз" лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Унда "Аёллар дафтари", "Темир дафтар" ҳамда "Ёшлар дафтари" да рўйхатда турган 200 нафар аёллар ва партиямиз фаоллари иштирок этди.

 

Ўзбекистон ХДП Қўрғонтепа туман Кенгаши раиси З. Каримова партиянинг дастурида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларига ғамхўрлик қилиш алоҳида ўрин олганлигини такидлаб ўтди ҳамда йиғилганларга партиянинг эсдалик совғаларини топширди.

Тадбирда туман Маданият уйи хонандалари барчага кўтаринки руҳ бағишлади.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш