"Аёллар билан юзма-юз"лойиҳаси
Ўзбекистон ХДП Қарши шаҳар кенгаши томонидан "Худойзод" маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси асосида “Аёл – жамият кўзгуси" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон ХДП Қарши шаҳар кенгаши масъул ходимлари, хотин-қизлар, маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Давра суҳбатида Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Р. Муртазаев сўзга чиқиб, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, шу ўринда оила мустақиллигини таъминлаш, уни том маънода жамиятнинг ҳал қилувчи бўғинига айлантириш ва асраб-авайлашда аёлларнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.