Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан партиянинг Чимбой туман Кенгаши ва Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги партия гуруҳи фаолиятини яхшилашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши, Чимбой туман Кенгаши масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари иштирок этди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари Х. Ешимбетов томонидан бир қатор тавсиялар берилди. Хусусан, партиянинг Чимбой туман кенгаши ва Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги партия гуруҳи фаолиятини жонлантириш, партиянинг Амалий Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ҳамкорликда ишлаш ва бошқа устувор вазифалар таъкидланди.
Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши депутати, партия гуруҳи аъзоси А. Сейтбеков ва Ўзбекистон ХДП Чимбой туман Кенгаши раиси Р. Нуратдиновлар сўзга чиқиб, билдирилган тавсияларни, белгилаб берилган вазифаларни бажаришда фаоллик кўрсатилишини таъкидлаб ўтди.