Она тилим – ғурурим, фахрим

 

Ҳар бир миллатнинг ифтихори, ғурури – унинг ўз миллий тили эканлиги азалдан эътироф этилади. Зеро, ҳар бир халқ ўз тилининг ижодкоридир. Бугун авлодлар олдида тилимиз софлиги ва камолоти учун барчамиз бирдек бурчлимиз.

Она тилимиз миллатимизнинг энг қадрли бойлиги, унинг маънавий қиёфаси, маданияти, ички дунёсини акс эттирувчи муҳим восита саналади. Тилнинг давомийлигини, умр боқийлигини эса унда сўзловчиларнинг миллий ғурури, куч-қудрати, адабиёти ва санъати белгилайди, Бу борада юртимизда давлат тилига бўлган эътибор ҳар қачонгиданда кучайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бунинг ёрқин далилидир. Фармонга биноан 21 октябрь юртимизда «Ўзбек тили байрами куни», деб эълон қилинди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасида Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш департаментининг ташкил этилгани ўзбек тилининг нуфузини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши, соҳага оид муаммоларни таҳлил этиб, бу борада ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш учун хизмат қилмоқда.

Она тилимиз – миллатимизнинг руҳи, тарихимизнинг кўзгуси, миллий маънавиятимизнинг асосидир. Шундай экан, она тилимизни эъзозлаш ҳамда эҳтиром кўрсатиш барчамизнинг муқаддас бурчимиз ва мажбуриятимиз ҳисобланади.

Азиз ёшлар 21 октябр - Ўзбек тили байрами куни билан барчангизни самимий қутлайман. Бу қувончли кун барчамизга муборак бўлсин!

 

Мухсиддин Низомиддинов,

ЎзХДП Марказий Кенгаши Ёшлар сектори раҳбари,

Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти раис ўринбосари,

депутат.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Ёшлар қаноти Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш