Чимбойда “Ҳорманг азиз пахтакорлар” шиори остида тадбир ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси томонидан Чимбой туманида “Ҳорманг азиз пахтакорлар” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари, партия Чимбой туман кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари иштирок этди.

"Кенес" овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Карматдин мақсим" фермер хўжалиги даласида пахта хирмонига ўз ҳиссасини қўшаётган ташаббускор теримчилар билан мулоқот қилинди. Уларнинг шароитлари ўрганилди.

Тадбир давомида пахта даласида меҳнат қилаётган илғор теримчларга партия Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш