"Депутат маҳаллада"
Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят Қоракўл туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Л. Шермухамедова ташаббуси билан "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида тумандаги "Шакарбек" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 23-сонли мактабгача таълим муассасаларининг ёш ишчи-ходимлари ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Мақсад ёшларни инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ўз касбига бўлган муҳаббатини янада оширишдир.
Қизиқарли спорт тадбири якунида иштирокчиларга партиянинг "Ташаккурнома" лари топширилди.