Она тилим фахрим-ғурурим мавзусида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

 

ЎзХДП Тошкент вилояти кенгаши раиси ўринбосари Н.Нурлибаев ҳамда Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси Н. Рахманбердиева ҳамкорлигида Ватанпарвар ташкилотида 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Чирчиқ Давлат Педагогика Университети талабалари ва муддатли ҳарбий хизматчилар билан учрашув ташкил этилди.

Мулоқотда партиямизнинг Сайловолди дастурида белгиланган устувор мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ёшларнинг муносиб иштирокини таъминлаш борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Тадбирда Ватанимиз мустақилликка эришгач она тилимиз ўзининг ҳақиқий ўрни ва мавқеига эга бўлганлиги, тилни асраш, ривожлантириш миллатимизнинг юксалиши, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилганлиги ҳақида фикрлар баён этилди.

Шунингдек, суҳбат жараёнида ёшларга муайян ютуқларга эришишида давлатимиз томонидан берилаётган алоҳида эътибор, жамият тараққиётида ёшларнинг иштироки ва ўрни, ёшларнинг ўқиши ва ишлаши учун яратилаётган шароит ва имкониятлар ва ёшларга тегишли бошқа масалалар борасида батафсил маълумотлар берилди.

Суҳбат давомида ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазалари баён этдилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш