Спорт саломатлик гарови!

 

Навоий вилоятидаги спортнинг гимнастика турига ихтисослашган БЎСМда соҳани ривожлантириш буйича семинар тренинг ўтказилди.

Тадбир ЎзХДП Навоий шаҳар кенгаши раиси Б. Хамдамова раҳбарлигида ташкил этилди.

Гимнастика спорт турининг маҳорат сабоқларини ташкил этишдан асосий мақсад вилоятдаги спортчиларга бадиий гимнастика сирларини очиб бериш, мураббийлар тажрибасини ошириш, гимнастика жиҳозларида ишлаш техникаси тактикасини ҳамда гимнастикага хос махсус жисмоний машқлар кетма-кетлигини ўргатишдан иборат бўлди.

Шунингдек, Республика чемпионатлари даврида етакчи мураббийлар ва спортчиларнинг маҳоратидан тажриба олиш мақсадида мастер класслар ташкил этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш