“Ёшларга кўмак”

 

ЎзХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Нукус туман Кенгаши билан ҳамкорликда Нукус туманидаги “Токтау” овул фуқаролар йиғинида “Ёшларга кўмак” лойиҳаси ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш ҳамда 2022 йил Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилидаги давлат дастурининг тегишли бандлари ижросини амалга оширишда партия ташкилотлари ва депутатларининг муносиб иштирокини таъминлаш.

Лойиҳа доирасида ҳудуддаги бир гуруҳ ёшлар билан суҳбат ўтказилди ва уларнинг қизиқишлари аниқланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш