Ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ёрдам кўрсатилди

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят Бўстон туман кенгаши томонидан Сариқжўга МФЙ ҳудудидаги "Пахтакор" оилавий шифохонасида "Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикдан ҳудудда истиқомад қилувчи 27 нафар аёл ўтказилиб, бемор деб топилган 12 нафар аёлга бепул дори-дармонлар берилди.

Шунингдек, соғлиғида жиддий муаммолари бўлган Эргашева Хуршидахонга туман Кенгаши депутати Бозарбой Боборахимов ҳулосасига асосан "Саховат ва кўмак" жамғармасидан 1,5 млн сўм моддий ёрдам ажратилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш