Имконияти чекланган истеъдодли ёшлар ўртасида расмлар танлови

 

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар 34-сонли таянч ҳаракат аъзолари шикастланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ёшлар сектори, ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Ангрен шаҳар бўлими билан ҳамкорликда “Бармоқларда олам тафти” лойиҳаси ўтказилди.

Ногиронлиги бўлган болажонларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорларини ривожлантириш ва уларни касбга йўналтириш мақсадида ташкил этилган танлов иштирокчиларининг беғубор болалик тасавурлари билан чизган расмларини кўриб кўзингиз қувонади. Ёш мўйқалам сохиблари бири Жонажон Ўзбекистонимизнинг гуллаб яшнаётганини тасвирласа, кимдир Она тимсолини, яна кимдир болалик чоғларини тасвирламоқда. Энг асосийси болажонлар ўзларига бўлган ишончнинг ортириб бориши, янгиликлар яратишга интилиши, тенгдошлари қаторида бўлишга харакат қилаётганидир. Тадбир давомида болажонлар томонидан қўл меҳнатида ясалган буюмлар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.

“Бармоқларда олам тафти” лойиҳаси доирасида ташкил қилинган расмлар танловида 20 нафар ўқувчи ёшлар қатнашган бўлса, кўргазмада 50 нафар боланинг ясаган буюмлари қўйилди.

Тадбир сўнггида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ёшлар секроти, ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Ангрен шаҳар бўлими томонидан ғолиб ўқувчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Барча қатнашчилар ҳомийларнинг совғалари ва сертификатлар билан тақдирланди.

Бу каби лойиҳалар тошкент вилоятининг барча туман шаҳарларида тизимли равишда ўтказиб борилади. Мақсад имконияти чекланган истеъдодли ёшлар жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашишдир.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш