Депутатлар спорт-таълим муассасаси фаолиятини ўрганди

 

Халқ депутатлари Наманган туман кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури тўғрисида"ги Қарори ижроси юзасидан тумандаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида бўлишди.

Хусусан, Ўзбекистон ХДП Наманган туман кенгаши раиси Умиджон Солиев ва туман Кенгаши депутатлари таълим муассасаларида спорт турлари ва тўгараклари фаолияти, ёшларни спортга жалб этиш ва спортга қамраб олинишининг аҳволи, спорт муассасасининг моддий-техник ҳолати, тренерлар ва спорт билан шуғулланувчи ёшларга яратилган шарт-шароитларни ўрганилди.

Шунингдек, спорт мактабига тегишли бино кўздан кечирилиб, у ерда яратилган имкониятлардан тўғри ва унумли фойдаланиш юзасидан тавсиялар берилди ҳамда аниқланган муаммоларни тегишлилигига қараб мутасаддиларга депутатлик сўрови билан мурожаат қилиш режалаштирилди.

Бундан ташқари, депутатлар таълим муассасасидаги тозалик, санитар қоидаларга риоя этиш, ёнғин хавфсизлиги, навбатчиликларнинг ташкил этилиши ҳолатлар бўйича ҳам ўз тавсияларини бердилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш