Муаммолар маҳалла фаоллари ва депутатлар орқали ҳал этилади
Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кўкдала туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Ғ. Очилов Талоқтепа МФЙ да "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида хотин-қизлар билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда оилаларда тинчлик-тотувликни сақлаш, мурожаатлар, муаммо ва камчиликларни маҳалла фаоллари ва депутатлар орқали ҳал қилиш, хотин-қизларга яратилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиш тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, хотин-қизлар билан ишлайдиган маҳалла фаоли ҳам хотин-қизларнинг қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.