"Саховат ва кўмак"

 

ЎзХДП Бухоро вилоят Когон шаҳар кенгаши раиси Ш. Изомова "Эзгулик" лойиҳаси доирасида Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғини Умид кўчаси 4-уйда яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро Жумаева Гулчеҳра хонадонига ташриф буюрди.

Унда фуқаронинг муаммолари ўрганилиб, хонадони электр энергияси, газ таъминотидан узиб қўйилгани, ижтимоий ҳимояга муҳтож, вояга етмаган фарзанди 3-синфда таҳсил олаётганлиги, фарзанди иссиқ кийимларга муҳтожлиги аниқланди.

Мутассади ташкилотларга билдирилиб, электр энергияси, газ таъминоти улаш ва ишга жойлаштириш бўйича жараёнлар бошланди. Кенгаш раиси ташаббуси билан шаҳардаги табиркорлар ҳомийлигида фарзанди Жумаев Нормуродга қишги мавсумга иссиқ кийим- кечак олиб берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш