Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят Учқудуқ туман кенгаши раиси Соҳиба Санаева иштирокида Дўстлик маҳалласида жойлашган Халқ таълими бўлимига қарашли 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби кутубхонасида "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.
Мулоқот жараёнида хотин-қизларнинг руҳий кечинмаларини аниқлаш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида мактаб психологи билан хамкорликда семинар-тренинг ўтказилди. Тренинг орқали аёлларнинг сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида сиёсий билимлар берилди, шунингдек қизиқарли психологик саволларга мутахасис томонидан жавоблар берилди.
Тадбир мавзуси аёлларнинг барчасида катта қизиқиш уйғотиб, уларнинг психологик хизматлар тўғрисидаги билимларини бойитишга хизмат қилди. Бахс ва мунозараларга бой бўлган тадбирни кейинчалик ҳам тез-тез ўтказиб туришга келишиб олинди.
Шунингдек, оилавий зиддиятлар, фарзанд ва ота-оналар ўртасида пайдо бўладиган муаммолар ечимига бағишланган тренинглар ўтказиб борилиши мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидланди.