Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Муборак туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари А. Парпиева ҳамда Х.Т ўраевлар тумандаги Ширинбулоқ қишлоғида бўлиб, аҳоли мурожаатларини ўрганишди.
Қишлоқ аёллари кўчалар ва йўллар қиш мавсумида абгор ҳолга келиши, ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласини кўтаришди.
Депутатлар аҳолининг тартибсиз равишда уй-жойлар қуриши натижасида йўлларни таъмирлаш ишлари қолиб кетганлиги, аҳолига тоза ичимлик сувини етказиб берадиган қувурларнинг нозозлигини айтиб, қишлоқни ЯШИЛ МАКОНГА айлантириш учун дарё суви етарли бўлиши аниқланганини таъкидлашди.
Ўрганишлардан сўнг депутатлар томонидан туман Ободонлаштириш ҳамда йўл қурилиши бўйича Транспорт бошқармалари билан боғланилди. Ҳозирда мутасадди ташкилотлар томонидан қишлоқдаги йўлларни текислаш, шағал тўкиш, аҳоли учун тоза ичимлик суви қувурларини тозалаш ишлари йўлга қўйилган. Аҳоли билан ҳудудни яшил маконга айлантириш, дарахтлар экиш ишларини йўлга қўйиш депутатлар назоратига олинди.