Депутат фуқаролар муаммосини ўрганди

 

Ўзбекистон ХДП Қоракўл туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Л. Шермухамедова "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида тумандаги "Зиёрат","Хўжакон", "Мирза қалъа" МФЙ ларида бўлиб, фуқаролардан тушган мурожаатларни ўрганиш мақсадида улар билан учрашди.

"Зиёрат" МФЙ ҳудудида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Б. Асадов хонадонига ташриф буюриб, қийнаб келаётган муаммолари ўрганилди. "Хўжакон" МФЙ да яшовчи фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Маблағ талаб қилинадиган мурожаатларнинг бажарилиши тегишли масъулларга йўналтирилиб, ижроси депутат назоратига олинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш