Маҳалла аҳолиси бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

 

Тошкент вилояти Қибрай тумани "Янги Арғин" маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қибрай туман кенгаши ташаббуси билан маҳалла аҳолиси учун бепул комплекс тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда Халқ демократик партиясидан туман Кенгаши депутатлари, маҳалла аҳли ва ўнга яқин соҳа мутахасислари иштирок этишди. Кўрикдан ўтганларга тавсиявий муолажалар берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларига эса бепул дори-дармон етказиб берилди.

Тадбир давомида маҳалла аҳлига тиббий маданиятни шакллантириш, касалликни даволагандан кўра олдини олиш муҳимлиги юзасидан тушунчалар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш