Сайловчилар мурожаатларининг аксарияти жойида ҳал этилмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати М.Г.Ҳасанова вакили С. Норқулова, ХДП Узун туман Кенгаши раиси И. Мусурманов, туман Хотин-қизлар масалалари буйича ҳоким ўринбосари С. С. Гулбоева Халқ депутатлари Кенгаши депутатлари иштирокида туман 2- касб-ҳунар мактабида сайловчилари билан учрашди.

Мулоқотда мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотларнинг бажарилиши, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг 9 ой давомида бажарилиши юзасидан жамоатчиликка тушунчалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси туман бўлими билан ҳамкорликда сайёр қабул ташкил этилди. Фуқароларнинг аксарият мурожаатлари жойида ҳал этилди. Депутат томонидан жойларга чиқиб ўрганилганда туманнинг Обизаранг маҳалла фуқаролар йиғини Ал Бухорий кўчасида яшовчи фуқаро кўчасига газ турубаларни ўтказишда амалий ёрдам сўради. Бу вазифа туман Газ таъминот бўлимига топширилди ва назоратга олинди. Эркинлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Зумратой Карабаева ўз уйида мунтазам равишда жанжал бўлаётганлиги, уй-жойга муҳтожлигини билдириб, ёрдам сўради. Фуқарога белгиланган тартибда уй олиш имконияти тушунтирилди ва тегишли ташкилот ва маҳалланинг назоратига олинди.

Шунингдек, туман Кенгаши котибияти фаолиятини самарали йўлга қўйишга кўмаклашилди. Мурожаатлар тегишлилиги буйича ижро ҳокимиятига йўналтирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш