Байрам муборак бўлсин!

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топганлигининг 31 йиллиги муносабати билан ЎзХДП Касби туман кенгаши томонидан байрам тадбири ўтказилди.

Унда Қашқадарё вилоят, туман партия кенгаши масъуллари, депутатлар, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этишди.

Вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари М. Туропов, Касби туман партия кенгаши раиси, депутат С. Ҳамроевлар сўзга чиқиб, йиғилганларни партия ташкил топган кун билан қутлашди.

Тадбирда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш туман бўлими раҳбарининг ўринбосари, партия фаоли Р. Тўраевга Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг фахрий ёрлиғи, туман Кенгаши депутатлари С. Қўзиева, И. Ҳайитова, У. Аминов, О. Самиев, А. Бобоевларга самарали фаолиятлари учун туман партия Кенгашининг фахрий ёрлиқ"лари, партия фаоли, жамоатчилик асосида хотин-қизлар масалалари бўйича туман партия Кенгаши раиси ўринбосари А. Мухторова, партия фаоллари М. Дилмуродова, Г. Қаршиева, тумандаги "Қоратепа", "Қамаши", "Мушқоқи" маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлари фаолларига ҳам байрам муносабати билан эсдалик совғалари топширилди. Тадбирда иштирок этган маҳаллалардаги 7 нафар ёшлар етакчилари партия сафига қабул қилиниб, аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш