Шифохоналарга йўлланмалар берилди

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши томонидан Андижон шаҳридаги 1-ОШПда "Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Поликлиникада 190 нафар шифокорлар 14 та МФЙга, 78 минг аҳолига хизмат кўрсатади, шундан 20 мингдан ортиғи туғиш ёшидаги аёллардир.

Тадбир давомида 42 нафар аёл ва 13 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилди. Унинг натижаларига кўра Н. Туйгановага 3 ёшли ўғли имтиёзли даволаниши учун вилоят болалар шифохонасига, Исломобод МФЙда яшовчи О. Фозилова кам қонлиги бўйича, Минаввар хожи кўчасида яшовчи Г. Каримова эрта туғруқ ҳолатининг олдини олиш, А.Яссавий кўчасида яшовчи Ё. Тўраевага буйрак шамоллаши ва қон босими ошиб кетаётганлиги сабабли шифохоналарга йўлланмалар берилди. Шу билан бир қаторда шифокорлар билан суҳбат ўтказилиб, партиямиз мақсад ва ғоялари тўғрисида тушунчалар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш