Сифатсиз қурилиш бўйича депутатлик сўрови чиқарилади

 

Чортоқ туманидаги Фурқат номидаги истироҳат боғи ҳамда Навоий МФЙ биноси нега бу аҳволга тушиб колди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шохиста Тургунова Наманган вилояти Чортоқ туманида ўтказаётган аҳоли билан учрашувида шу масала кўтарилди. Фаоллар билан биргаликда муаммо жойида ўрганилди.

Шунингдек, Чортоқ деҳқон бозорига Жаҳон банки томонидан 6 миллиард маблағ ажратилган бўлиб, ҳозирда қурилиш ишлари ниҳоясига етиш арафасида турибди.

Депутат қурилиш ишларининг бориши билан ҳам қизиқди. Ўрганиш чоғида қурилиш сифатсиз амалга оширилганлиги аниқланди ва мазкур масала юзасидан тегишли мутасаддиларга мурожаат чиқариш режалаштирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш