Мурожаатлар тегишгли ташкилотлар билан ҳал этилади

 

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қосимова Қизилгул Эрматовна сайловчилар билан учрашди.

Шунингдек, туманнинг Озодбош қишлоғида Обод, Толеби ва Бунёдкор маҳалла фуқаролари йиғинлари аҳолиси билан мулоқот бўлиб ўтди. Учрашувларда аҳоли томонидан ичимлик суви таъмииноти, электр таъминотидаги узилишлар, болалар боғчаси бунёд этиш, жамоат транспортини йўлга қўйиш, электр сим ёғочларини янгилаш, кўчаларни асфальтлаш каби масалалар бўйича мурожаатлар бўлди. Мазкур масалалар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этишга йўналтирилди.

Тадбир сўнггида 5 нафар мактаб ўқитувчилари партия сафига қабул қилинди, 2 нафар партия аъзоларига фахрий ёрлиқлар ва мактаб кутубхонасига китоблар совға қилинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш