"Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси амалда

 

ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши депутати Ф. Акиева ташаббуси билан "Дўстлик" МФЙ га қарашли 3-ИДУМ да "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида хотин-қизларнинг руҳий кечинмаларини аниқлаш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида мактаб психологи билан ҳамкорликда семинар-тренинг ташкил этилди.

Мулоқот мобайнида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланишини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиб, уларнинг оила ва жамиятдаги ўрни ва мавқейини мустаҳкамлашга, аёллар салоҳиятини тўла намоён этишига, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш борасида тушунтириш олиб борилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш