Қораўзакда “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қораўзак тумани кенгаши томонидан “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қораўзак тумани кенгаши, партия гуруҳи аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари раислари, партия фаоллари иштирок этди.

Мақсад, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар хонадонига ташриф буюриб, улар билан юзма-юз яқиндан суҳбат қуриш, муаммоларини аниқлаш ҳамда уларнинг ечимини топиш, жойларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга кўмак беришдан иборат.

Тадбирда партия масъул ходимлари ва депутатлар аёллар билан мулоқот қилиб, хотин-қизлар масалаларига оид қабул қилинган Қонун ва Қарорлар, шунингдек, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги ишлар ҳақида маълумотлар берди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш