Экологик муаммоларни ҳал қилишда фаоллик кўрсатилмоқда

 

Бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, уларга ҳар томонлама қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. Булардан кўзланган мақсад нафақат бугунги кун, балки Янги Ўзбекистоннинг порлоқ келажаги учун ҳам ўз ҳиссасини қўшган ҳолда ватан равнақи йўлида хизмат қилишдир.

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган ва бугунги кунда жадал амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси экологик муаммоларни ҳал қилиш мақсадида илгари сурилаётган ечимлардан биридир. Табиий яшил ҳудудларнинг йўқолиб кетишига йўл қўймаслик, ноқулай об ҳаво шароитларининг олдини олиш каби масалаларда яшил маконларнинг аҳамияти каттадир.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилояти Кенгаши ҳам ушбу лойиҳани юқори савияда ташкил этиб, кўкаламзорлаштириш, боғ-роғларни яратиш каби ишларда фаоллик кўрсатиб келмоқда. Шу каби амалий ишлар давоми сифатида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида партия масъуллари Тойлоқ тумани, Хўжақишлоқ МФЙ ҳудудидаги Жумабозор ОШПга бир қанча манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди. Ушбу жараёнда вилоят Кенгаши раиси ва туман партия ташкилоти масъуллари ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари қатнашдилар.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Б. Насриев аҳоли муаммоларини жойига чиқиб ўрганиш учун Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонаси мажлислар залида туман аҳолиси билан учрашув ўтказди. Тадбир давомида фуқаролардан келиб тушган таклиф ва мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотлар мутасадди раҳбарларига депутат сўрови юборилиб, назоратга олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш