Ўзбекистон ХДП Хива шаҳар кенгаши томонидан шаҳар Педагогика коллежи бошланғич партия ташкилотида партия аъзолари ва ёшлари билан партиямиз ташкил топганлигининг 31 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди.
Унда шаҳар партия кенгаши раиси З. Искандарова иштирок этиб, партия фаолияти юзасидан маълумотлар берди. Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўз ўрни ва мавқейига эга. Хусусан, Хива шаҳар партия Кенгаши томонидан ҳам электорат манфаатлари йўлида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ташкилотлар билан электоратимиз вакилларини ижтимоий кўллаб-қувватлаш ва наъмунали йўлга қўйилган. ХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Л. Атажанова сўзга чикиб, ёшларга ўзининг депутатлик фаолияти тўғрисида гапириб берди ва партияни 31 йиллиги билан муборакбод этди.