Хотин-қизлар муаммолари депутат нигоҳида

 

Ўзбекистон ХДП депутатлари хотин-қизлар ва ёшларнинг муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал этишда яқиндан кўмаклашмоқдалар. Айниқса, бандликни таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш марказларига йўлланмалар бериш, ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида, уларга иссиқхоналар қуриш учун субсидиялар ажратилишида депутатларнинг кўмаги беқиёс бўлаяпти.

Бу борада Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида партиямиз фаоллари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, ногиронлиги бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳам депутатларимиз назаридан четда қолмаяпти.

Мисол учун, Қувасой шаҳар "Қўчқорчи" МФЙ Кўприкбоши кўчаси 80-уйда яшовчи Обидова Мадинахон оилавий шароити оғирлиги туфайли 100 та шифер сўраб мурожаат қилганди. Унинг мурожаати сектор раҳбари ва МФЙ ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, халқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгаши депутати Александр Ким ҳомийлигида 100 дона шифер олиб берилди.

Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган икки нафар хотин-қиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш