31 ёш: Тарих, бугун ва келажак!

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Медиамарказида партия ташкил топганининг 31 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда партиянинг Марказий Кенгаши, Фахрийлар кенгаши аъзолари, Тошкент шаҳар кенгаши масъуллари ва “Ёшлар” қаноти аъзолари иштирок этди.

Тадбирни очи бериш учун сўзга чиққан Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Фирдавс Шарипов иштирокчиларни партиянинг 31 йиллиги билан муборакбод этди.

Аввало, партиянинг мамлакатимизда демократик қадриятларни мустаҳкамлаш, кучли фуқаролик жамиятини қарор топтиришга қўшган муносиб ҳиссаси эътироф этилди.

Таъкидландики, ўтган давр мобайнида партия ташкилий жиҳатдан мустаҳкамланиб, мафкуравий фаолияти ҳар тарафлама янги қиёфада шаклланди. Энг муҳими, марказлаштириш жараёнидан қуйи тизим мустақиллигини таъминлаш масаласи қўйилмоқда. Бир қанча туман кенгашларига молиявий мустақиллик берилди. Бу эса қуйи тизимни ривожлантиришда ўз самарасини бермоқда.

Ўтган давр мобайнида партия кенгашларининг депутатлар билан алоқаси мустаҳкамланди. Халқ дардига қулоқ тутиш, уларнинг муаммоларини ўрганишда биргаликда фаолият олиб борилмоқда. Жойларда парламент, депутатлик ва жамоатчилик назорати кучайтирилди. Натижада аҳолининг уларга бўлган ишончи янада ошмоқда.

Сўзга чиққанлар мамлакатдаги кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида Халқ демократик партиясининг мустаҳкам ўрни ва позицияси бўлиши зарурлигини таъкидлашди. Бу борада олдинда турган вазифалар бўйича таклиф ва мулоҳазалар берилди.

Тадбир якунида фахрийлар ва партиянинг жонкуяр аъзоларига эсталик совғалари топширилди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш