1 ноябрь – Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топган кун (видео)

 

Партия ташкил топган куннинг 31 йиллиги муносабати билан ЎзХДП Уйчи туман кенгаши раиси Ғанишер Жўраев, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Акрамжон Абдуғаппаров, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Дилмурод Абдиқаҳҳоровлар партия фахрийлари ва фаолларини йўқлаб, байрам билан самимий табриклашди.

Бундай эътибордан меҳнат фахрийлари Сайдулло Ғайбуллаев, Жамолиддин Комилов, Салимахон Юнусова, Файзулло Халиловлар беҳад мамнун бўлишди.

Айём муборак, азиз ҳамюртлар!

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш