Халқ демократик партияси ташкил топганининг 31 йиллиги муносабати билан давра суҳбати (видео)

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Медиамарказида партия ташкил топганининг 31 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ўтказилди.

Аввало, партиянинг мамлакатимизда демократик қадриятларни мустаҳкамлаш, кучли фуқаролик жамиятини қарор топтиришга қўшган муносиб ҳиссаси эътироф этилди.

Таъкидландики, ўтган давр мобайнида партия ташкилий жиҳатдан мустаҳкамланиб, мафкуравий фаолияти ҳар тарафлама янги қиёфада шаклланди. Халқ дардига қулоқ тутиш, уларнинг муаммоларини ўрганишнинг самарали механизмлари жорий қилинди. Жойларда парламент, депутатлик ва жамоатчилик назорати кучайтирилди. Натижада аҳолининг уларга бўлган ишончи янада ошмоқда.

Тадбир якунида фахрийлар ва партиянинг жонкуяр аъзоларига эсталик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Ёшлар қаноти Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш