Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси томонидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топганлигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши масъуллари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари, Мўйноқ тумани ҳокимлиги масъуллари, Халқ депутатлари Мўйноқ туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фахрийлари, фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Байрам тадбирида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси ўринбосари Нокисбай Ганиев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Бибихан Утамбетова ва бошқалар сўзга чиқиб, ўзларининг самимий тилакларини ила байрам билан табрикладилар.
Тадбир давомида кўп йиллардан буён Ўзбекистон Халқ демократик партияси сафида бўлиб, партия дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилишда фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ партия фаолларига партия Марказий Кенгашининг ҳамда Қорақалпоғистон Республика Кенгашининг «Фахрий ёрлиғи» тантанали топширилди.
Шундан сўнг, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг “Долзарб 40 кунлик” тадбири доирасида партия Кенгаши масъуллари, депутатлар ва партия фаоллари томонидан мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.