Фаоллар тақдирланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ХДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши ҳамда депутатлари ҳамкорлигида партия фахрийлари, фаоллари, БПТ раислари иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.

ЎзХДП партия Кенгаши раиси Н. Рахманбердиева тадбир иштирокчиларини байрам билан самимий табриклаб, юртимиздаги ижтимоий ва иқтисодий ривожланишга фаол ҳисса қўшиб келаётган, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, партия нуфузини янада ошириш, партия тарафдорлари сафини кенгайтиришдаги хизматлари учун миннатдорлик билдирди.

Н. Тухтаева, Г. Утегенова, Н. Абдураимов, Ш. Ергашев, Н. Тешабоева, Д. Рашидоваларга фаолликлари учун Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти Кенгашининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш