Ғаллаоролда “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси ўтказилди

 

Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида 9-Қангли сайлов округидан сайланган халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М. Бобоева томонидан "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида Қанглиобод қишлоқ аёллари билан учрашуви ўтказилди.

Мақсад, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар хонадонига ташриф буюриб, улар билан юзма-юз яқиндан суҳбат қуриш, муаммоларини аниқлаш ҳамда уларнинг ечимини топиш, жойларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга кўмак беришдан иборат.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш