Партиявий тажриба ва ютуқлар ўрганилмоқда

 

Шу кунларда ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши вакиллари тажриба алмашиш мақсадида Қашқадарёда сафарда бўлиб турибди. Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши партия ташкил топгандан бери ҳамкорлик қилиб келади.

Партиявий тажрибалар, ютуқлар ўзаро ўрганилади. Айниқса, бошланғич партия ташкилотлари, сайланма органлар аъзолари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари билан ўзаро тажриба алмашилиб турилади. Бундай ҳамкорлик партиянинг асосий Дастурий мақсадлари, ғояларини амалга ошириш, кенг тарғиб қилишда қўл келади.

Қорақалпоғистон Республика Кенгаши делегацияси аъзоларини Қашқадарё вилоят ҳокими М. Азимов қабул қилди. Учрашувда халқимиз фаровонлигига эришиш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш каби эзгу мақсадлар, ташаббуслар муштараклиги ва бу борадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги ҳақида сўз борди. Партия фахрийлари билан дилдан суҳбатлашилди. Сўнг Қарши Давлат Университети бошланғич партия ташкилоти, депутатлар ва Кенгашлар фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.

Делегация аъзолари Қашқадарё вилоятининг диққатга сазовор жойларига ҳам ташриф буюрмоқда.

Дўстлик ришталари ва ўзаро ҳамкорлик абадий бўлсин.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш