Ўзбекистон ХДП Бухоро шаҳар кенгаши томонидан партиянинг 31 йиллик байрами муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Унда мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларда партиямиз ривожига улкан ҳисса қўшган устозларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш мақсадида бир гуруҳ ОАВ вакиллари, шаҳар Кенгаши котибият ходимлари, халқ таълими ходимлари ташриф буюриб, партиямиз устозларига ўзларининг эсдалик совғаларини тақдим қилишди.
Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши котибияти ҳам Халқ демократик партияси ташкил этилганлигининг 31 йиллигини муносиб нишонлади.
Қутлов тадбирида Когон шаҳар ҳокими Ҳаёт Давлатов бир гуруҳ партия депутатлари ва аъзоларини самимий муборакбод этиб, эсдалик совғаларини топширди. Уларнинг улкан машаққатли ишларида зафарлар, муваффақиятлар тилади.