Депутат ва ёшлар учрашуви

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясиТошлоқ туман ташкилоти ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида "Депутат ва ёшлар учрашуви" лойиҳаси доирасида тумандаги "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 20-умумтаълим мактабида "Огоҳликка даъват- бугунги куннинг асосий талабидир" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўқувчи ёшларга "Сохта даъволар" номли видеофилм намойиш этилди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг Тошлоқ туман бош мутахассиси Тўлқинжон Абдуллаев, Халқ Демократик Партияси туман ташкилоти раиси, туман Кенгаши депутати Турсунбой Солиев ва Ўзбекистон Республикаси Маънавият тарғибот маркази туман бўлими бош мутахассиси Мансуржон Маҳмудовлар бугунги кунда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш ва аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, ёшларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, аёллар фаоли билан ҳамкорликда уларнинг бандлигини таъминлаш хамда муқаддас динимиз софлигини асраш баробарида фарзандлар тарбияси билан шуғулланиш, ёшлар ва аёллар жиноятчилигининг олдини олиш, эрта турмуш каби иллатларга йўл қўймаслик масалаларида бевосита ота-оналарнинг ва ўқитувчи педагогларнинг ўрни ҳамда роли ҳақида аниқ далиллар билан гапириб бердилар.

Тадбирда депутат томонидан мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталик неъматини қадрига етиш баробарида ёшларимизнинг мукаммал билим олишлари, олий ўқув юртларига ўқишга киришларида яратиб берилаётган имтиёзлар, ёшларнинг ҳунар эгаллашлари ва бандлигини таъминлаш борасидаги муносиб шароитлар яратилаётганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш