Партия ва ёшлар учрашуви

 

Наманган давлат педагогика институтида Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши томонидан "Партия ва ёшлар" учрашуви ўтказилди. Тадбирда Наманган вилояти маданият ва спорт касаба уюшмаси раҳбари партия тарғиботчиси Икромжон Солиев, Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши раиси Дилноза Ўринбоева ва факультет тьютори Бахтиёр Тожиаҳмедов ҳамда 1-босқич талабалари иштирок этишди.

Партия тарғиботчиси Икромжон Солиев Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти ва Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг дастурий мақсадлари юзасидан йиғилганларга маълумотлар берииб ўтди.

Иштирокчилар партияга аъзо бўлиш ва маҳаллий Кенгашларга депутатликка номзод кўрсатиш ҳамда бугунги амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича ўз фикрларини билдириш билан бирга, саволларига ҳам атрофлича жавоб олишди.

Учрашув якунида мамлакатимизда ёшларга берилаётган имкониятлардан мақсадли фойдаланиб, энг юқори балл билан талабалик мақомига эга бўлган Мухтассар Юсупова ҳамда фаол ёшлар тадбир ташкилотчиларининг эсдалик совғалари, фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш